Поиск
RUUZ

Спорт

Ўзбекистон — Ироқ ўйинда мухлислар томонидан отилган тош UzNews.uz фотомухбирининг кўкрак қафасига келиб тегди

Отилган тошдан кейин ҳушуни йўқотган фотомухбир Республика шошилинг тез тиббий ёрдам илмий марказига жўнатилди.

925views0replies
0

championat.asia

Кеча 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Ўзбекистон мезбонлик қилаётган Осиё чемпионати плей-офф босқичи бўлиб ўтди.
Унда мезбон жамоа Ўзбекистон U-23 ўзларининг тенгқурлари Ироқ терма жамоасига қарши баҳс олиб боришди. Ушбу учрашувнинг асосий вақтида 2:2 ҳисоби қайд этилди ва мухлислар ҳакам томонидан қўшиб берилган 15 дақиқадан иборат 2 та таймни томоша қилишди.
Драматик кечган баҳсдан сўнг пеналтилар сериасида ўзбекистонлик футболчилар рақибларини 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратишди.
Энди учрашувнинг кулминацион ҳолатларига эътиборингизни қаратмоқчиман. Ўйиннинг 12-дақиқасида Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони рақиб футболчисига нисбатан ишлатган қўполлигидан сўнг, ҳакам томонидан қизил карточка билан сийланди. Ўйинни бошқариб борган ҳакамнинг қароридан кейин “Пахтакор” стадионига ташриф буюрган футбол мухлислари “тошбўрон” уюштиришди.
Стадионга келган мухлислар трибунадан туриб майдонга қарата отган тош UzNews.uz фотомухбирига келиб тегиши оқибатида ҳушуни йўқотиб ерга йиқилди. Ушбу ҳолатдан сўнг шифокорлар биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатишди ва фотомухбир Республика шошилинг тез тиббий ёрдам илмий марказига жўнатилди. Ушбу ҳолатни ОФК вакиллари ўз назоратига олишди.
925views0replies
0

Комментарии