Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда 23 ёшли қизга такси ҳайдовчиси тегажоғлик қилгани айтилди — видео

"Новза" метро бекати чорраҳасида Lacetti ҳайдовчиси тегажоғлик қилган қиз UzNews.uz билан боғланди.

804views0replies
0

Видеодан кадр

Жабрланувчининг сўзларига кўра, воқеа жорий йилнинг 9 июнь куни соат 18:42 атрофида Чилонзор метро бекати яқинидаги чорраҳада содир бўлган. Қиз таҳририятимиз билан боғланиб, воқеа тафсилотларини айтиб берди.
"Мен "Ҳамза" метро бекатида такси тўхтатдим, ҳайдовчи юкни олиб, орқа ўриндиққа қўйишим кераклигини айтгани учун олдинги йўловчи ўриндиғига ўтиришимни талаб қилди. Чилонзор метроси ёнидаги чорраҳада тўхтаб, мени узоққа олиб кета олмаслигини, пул керак эмаслигини айтди ва қўлимдан ушлаб, интим жойларимга тегиб, сиқиб қўйди. Светафорнинг қизил чироғига тўхтаганда мен автомобилдан тушиб қочиб кетдим, йўлга югурдим ва светофорнинг тақиқловчи чироғи ёниб турганидан фойдаланиб ҳайдовчини суратга ва видеога олдим.
Мен тегишли жойга ҳайдовчининг устидан ариза ёздим, шундан сўнг ҳайдовчи 3 соатдан кейин топилди ва мени шахсини аниқлашга таклиф қилди. Кейин ходимлар мени "шикоятим йўқ" деб ёзишга мажбур қилишди, чунки менда ҳеч қандай далил йўқ эди. Ҳодисани суратга олган ягона камера метрога тегишли. Видеоёзув тақдим этилмайди. ИИО ходимлари иш судга борганидан кейингина камераларни томоша қилишларини айтишди. Ва агар камера тасвирида нима бўлгани кўринмаса, мен ёлғон гувоҳлик берганликда айбланиб жаримага тортилишимни айтишди. Илтимос, бу воқеани оммага етказинг", — деди қиз.
UzNews.uz таҳририяти Тошкент шаҳар ИИББдан ушбу ҳодисани назоратга олишни ва ҳайдовчининг қилмишига ҳуқуқий баҳо беришни сўрайди.
804views0replies
0

Комментарии