Поиск
RUUZ

Криминал

Сирдарёда наркотик савдоси билан шуғулланган шахслар ДХХ томонидан қўлга олинди

Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида қарийб 16 кг гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди.

281views0replies
0

Видеодан кадр

Давлат хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан Тошкент вилояти Божхона бошқармаси ҳамда Сирдарё вилояти ИИБ билан ҳамкорликда, Сирдарё ЙПХ масканида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда Қашқадарёдан Тошкент вилояти томон ҳаракатланиб келаётган 1986 йилда туғилган шахс бошқарувидаги Nexia автомашинаси тўхтатилиб, кўздан кечирилди. Текширув натижасида автомобилнинг юкхонасига яшириб қўйилган 4 кг. 534 гр гашиш гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, просеццуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Маълум бўлишича, ушбу фуқаро тожикистонлик наркосавдогар томонидан контрабанда йўли билан юборилган гиёҳвандлик воситаларини хуфя жойларга яшириб, мижозларга сотиш билан шуғулланиб келган.
Дастлабки суриштирув ҳаракатлари давомида уни Тошкент шаҳрида яшовчи 1977 йилда туғилган, муқаддам судланган шериги Зангиота туманида кутиб турганлиги маълум бўлиб у ҳам қўлга олинди.
Шунингдек тезкор қидирув тадбирлари доирасида уларнинг яна бир алоқалари ҳисобланган, Қарши шаҳрида яшовчи 1980 йилда туғилган шахснинг яшаш хонадонидан 11 кг. 168 гр. гашиш гиёҳвандлик воситаси ўрнатилган тартибда расмийлаштириб олинди.
Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида жами 15 кг. 702 гр. гашиш гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди. Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
281views0replies
0

Комментарии