Поиск
RUUZ

Общество

ИИО ходимлари томонидан калтаклангани айтилган йигит ва қизнинг ҳибсга олингани видеоси эълон қилинди

ИИВ Матбуот хизматининг қайд этишича, уларнинг ҳибсга олиниши гиёҳвандлик воситаларини жойлаштиришга алоқадорликда гумон қилиниб, профилактика назоратини бузганлиги сабабли бўлган.

822views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, Nemolchi.uz’да эркак ва аёл уларни икки ИИО ходими калтаклангани айтиб, танасидаги жароҳат изларини расмларини кўрсатиб, мурожаат билан чиққанди. 
ИИВ ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов ҳолатга муносабат билдириб, ИИО ходимлари мазкур икки фуқарони ҳибсга олгани акс этган видеони тақдим қилди. 
Ғиёсовнинг таъкидлашича, 8 июнь куни соат 02:00 да Мирзо Улуғбек туманида гиёҳвандлик моддаси савдосига қарши текширув давомида икки нафар ИИО ходими мазкур икки фуқаро шубҳа уйғотгани сабаб уларни шахсини текширишмоқчи бўлганида, ИИО ходимлари ҳаракатига фаол қаршилик кўрсатишган.
“Кейинчалик айрим оммавий ахборот воситалари томонидан воқеаларнинг бирёқлама талқин қилиниши, шунингдек, мақолаларда ёшларнинг саргузаштлари “ранг-баранг” тасвирлангани сабабли ижтимоий тармоқларда турли миллатчилик руҳидаги баёнот ва мулоҳазалар тарқала бошлади.
Эслатиб ўтамиз, бу алоҳида жамоатчилик вакиллари томонидан миллий адоватни сунъий равишда қўзғатишга уринишларнинг биринчи ҳолати эмас. Биз бу салбий тенденцияни кузатиб борамиз ва айрим салбий фикрдаги фуқароларнинг миллатчилик туйғуларини қўзғатиб, жамоатчиликка босим ўтказишига йўл қўймаслигимиздан огоҳлантирамиз”, - дейилади муносабатда.
Қайд этилишича, тергов расмда тасвирланган ушбу фуқароларнинг тан жароҳатларини қаерда ва қандай шароитда олган бўлиши мумкинлигини ҳозирча аниқламаган.
“Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқ фаолларидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва фуқаролик органлари ходимларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилишини кутишларини сўраймиз”, - деган Шоҳрух Ғиёсов.
822views0replies
0

Комментарии