Поиск
RUUZ

Общество

Навоийда мушукни зоттор итлар чангалига ташлаган "ТикТокер" қўлга олинди

Итлар мушукни ғажиб ташлаганини видеога олиб, интернетга тарқатган 27 ёшли йигитга иккита модда бўйича иш қўзғатилди.

611views0replies
-1

Навоий виляоти ИИБ

Аввалроқ, "ТикТокер" йигит мушукни зотдор итлар чангалига ташлаб, итлар мушукни ғажиб ташлаётганини видеога олгани ҳамда уни интернетга тарқатгани ҳақида хабар бергандик.
Навоий вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, мазкур йигит қўлга олинган.
Аниқланишича, ҳолат 9 июнь куни Навоий шаҳрида содир бўлган.
1995 йилда Хатирчи туманида туғилган М.Н ўзининг Навоий шаҳридаги "Ҳосил бўш" дала ҳовлиларидаги хонадонида жорий йилнинг 1 июнь куни дайди мушукларни ушлаб келиб, ўзининг зотдор итларига қасддан талатиб, уни тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаган.
Ушбу ҳаракатлари орқали фуқаро М.Н. МЖТ.нинг 111- моддасида (Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш), ва 189-1-моддасида (Зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш ва тарқатиш) кўрсатиб ўтилган ҳуқуқбузарликларни содир этган.
М.Н.нинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиб, тегишли чора кўрилиши таъминланади.
611views0replies
-1

Комментарии