Поиск
RUUZ

Погода

Ҳафта сўнгида Ўзбекистонга Кавказ ҳудудидан нам ва салқин ҳаво кириб келади

Синоптиклар дам олиш кунлари мамлакатнинг тоғ ва тоғ олди ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

345views0replies
0

UzNews.uz

Бугун кун давомида мамлакатда қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат республиканинг шимолида, куннинг иккинчи ярмида Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Кундузи ҳаво ҳарорати +34...+39 даража атрофида, жанубнинг баъзи жойларида +40...+42 даражагача бўлади.
11 июнь куни Ўзбекистон ҳудудига Кавказ ҳудудларидан бироз нам ва нисбатан салқин ҳаво кириб келади.
11 июнда Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида, 11-12 июнда эса Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
13 июнда фақат Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.
10-12 июнда республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги соатига 17-22 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 10-14 июнь куни вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Aйрим жойларда дўл ёғиши эҳтимоли бор.
Кундузи ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва 12 июнга келиб +31...+33 даражани ташкил этади.
345views0replies
0

Комментарии