Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда икки фуқаро ИИО ходимлари томонидан калтаклангани ҳақида хабар тарқалди

Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

418views0replies
0

Nemolchi.uz

Ўзбекистонда зўравонликка қарши мустақил лойиҳа Nemolchi.uz билан боғланган ёшлар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан калтаклангани ҳақида хабар беришди.
"Жорий йилнинг 7 июндан 8июнь кунига ўтар кечаси икки нафар ходим Йўлдошев Aзиз ва Қаҳрамонов Нурабек мени ва дугонамни қаттиқ калтаклашди, бурнимни синдиришди, кўкрак ва қорнимга тепишди, жинсий зўравонлик қилиш билан қўрқитишди, сўкишди ва ҳақорат қилишди. Йигитимни эса ярим ҳушсиз ҳолатда калтаклашди: мияси чайқалган, қон қуйилган, кўплаб гематомалар бор", — деди жабрланувчи.
Уларнинг сўзларига кўра, ходимлар шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни текшириш мақсадида уй яқинида уларнинг олдига келишган. Улар ходимларга ҳужжатларни беришган, фуқароларнинг шахсига аниқлик киритилган бўлсада, уларни ИИБ бўлимига олиб борамиз, дейишган. Ёшлар бунга асос йўқлиги сабабли милиция бўлимига боришдан бош тортганига қарамай, уларни мажбуран машинага ўтқазиб, Мирзо Улуғбек тумани ИИБга олиб кетишган. Қиз телефонида сақлаган видеони ходимлардан бири ўчириб ташлаган. Вокзалда ёшлар текширилиб, қонунбузарлик аниқланмагани учун қўйиб юборилган.
Бироқ Йўлдошев Aзиз ва Қаҳрамонов Нурабек телефонларини олиб, қаергадир олиб кетиш кераклигини айтишган. Қиз рад этгач, ходимлардан бири уни мажбуран машинага судраб олиб, юзига мушт тушириб, бурнини синдирган. Қизни ҳимоя қила бошлаган йигитни улар бир неча маротаба уриб қўлига кишан солинган ва шунингдек, машинага ўтқазишган.
Йўлда қиз қаерга кетаётганларини сўраган, аммо ИИО ходимлари кулиб, жинсий зўравонлик билан таҳдид қилишган. Яна қизни ҳимоя қила бошлаган йигитни машина ичида "дубинка" билан калтаклаган. Кейин йигитни машинадан тушириб, яна калтаклай бошлашган. Шу пайт қиз қочиб кетмоқчи бўлган, бироқ ходимлардан бири уни ушлаб, кўкрагига, ошқозонига тепган ва машинага ўтказиб, устидан қулфлаб қўйган.
Шундан сўнг жабрланганлар 3-сонли ИИБга келтирилган. Қиз ҳайз кўрганлиги сабабли ошқозонига урилган зарбадан қон кетаётган бўлган, бироқ станцияда унга ҳеч ким ёрдам бермаган. Қолаверса, ҳеч ким уларнинг яқинларига ҳибсга олингани ҳақида хабар бермаган ва ёшларнинг ўзлари билан боғланишларига рухсат бермаган.
Эртаси куни қариндошлари уларни топишган. Қизнинг опасининг сўзларига кўра, уни қўрқитишган, у нафақат жисмонан, балки маънавий жиҳатдан ҳам жароҳатланган. Улар ҳуқуқ-тартибот идоралари юқоридаги ходимлар устидан ариза билан мурожаат қилишган.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, Nemolchi.uz таҳририяти сўровига кўра, мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, ходимларга нисбатан хизмат текшируви белгиланган, айбдорлар қонун доирасида жавобгарликка тортилади.
Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, айни пайтда ушбу иш бўйича Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
418views0replies
0

Комментарии