Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Эроннинг Жанубий Хуросон музофотида йўловчи поезди фалокатга учраши натижасида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан мамлакат президенти Иброҳим Раисийга ҳамдардлик йўллади.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 8 июнь куни Эроннинг Жанубий Хуросон вилоятида йўловчи поезди экскаватор билан тўқнашиб, рельсдан чиқиб кетган эди. Оқибатда 17 киши ҳалок бўлди. Тўртта вагон рельсдан чиқиб, ағдарилган. Қайд этилишича, поездда 430 га яқин йўловчи бўлган.