Поиск
RUUZ

Политика

Шавкат Мирзиёев Япония бош вазири билан телефонда гаплашди

Осака шаҳрида “ЭКСПО-2025” бутунжаҳон кўргазмасида Ўзбекистоннинг кенг миқёсли экспозициясини ташкил этилади. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Фумио Кисидани Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилди.

217views0replies
1

president.uz

9 июнь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Япония Бош вазири Фумио Кисиданинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Кўп қиррали Ўзбекистон-Япония ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва кенгайтиришга доир, шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилди.
Етакчилар мамлакатлар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги ҳамда Ўзбекистон билан Япония ўртасидаги стратегик шерикликнинг 20 йиллиги билан бир-бирини самимий қутладилар.
Япониянинг JICA агентлиги ва Халқаро ҳамкорлик банки – JABIC доирасида кўрсатилган молиявий ва молиявий-техник кўмак ҳажми 7 миллиард доллардан ошгани таъкидланди.
Етакчилар инновациялар, "яшил" иқтисодиёт, рақамли технологиялар, фан ва таълим соҳаларида амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва лойиҳаларни илгари суриш, маданий-гуманитар алмашинув дастурлари ва парламентлараро мулоқотни давом эттириш муҳимлигини қайд этдилар.
Осака шаҳрида ўтказиладиган "ЭКСПО-2025" бутунжаҳон кўргазмасида Ўзбекистоннинг кенг миқёсли экспозициясини ташкил этишга келишиб олинди.
Япония Бош вазири мамлакат БМТ Хавфсизлик кенгашига доимий аъзо бўлиши, Корея ярим оролини ядровий қуролдан холи ҳудудга айлантириш ва ўғирланган япон фуқароларини қайтариш масалаларида Ўзбекистон муттасил қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорлик билдирди.
Бош вазир Фумио Кисида, ўз навбатида, Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда ишонч, яхши қўшничилик ва кенг кўламли шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш борасидаги ташаббусларини ҳамда Афғонистонда бардавом тинчлик ва иқтисодий тикланишни таъминлашга кўрсатаётган кўмагини юксак баҳолади.
«Марказий Осиё + Япония» мулоқоти доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг бутун салоҳиятини ишга солишдан иккала томон ҳам манфаатдор экани қайд этилди.
Суҳбат якунида Шавкат Мирзиёев Фумио Кисидани мамлакатга расмий ташриф билан келишга таклиф қилди.
217views0replies
1

Комментарии