Жорий йилнинг 31 май куни соат тахминан 08:30 атрофида номаълум шахслар Яккасарой тумани Қушбеги даҳасида яшовчи хитойлик 36 ёшли Т.В.нинг уйига ғайриқонуний равишда кириш эшиги қулфини бузган ҳолда кириб, хонадон ётоқхонасидаги шкафга ўрнатилган ва ичида бўлган 265.000 АҚШ доллари бўлган темир сейфини олиб, воқеа жойидан яширинишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми "а" банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни Сурхондарё вилоятида яшовчи 24 ёшли Ж.М., Р.Л., 19 ёшли Н.Ж., Б.М., 20 ёшли О.О. ва 23 ёшли Т.А.лар содир этганлиги аниқланди. Улардан жами 246.000 АҚШ доллари, 9.771.000 сўм пуллари, 100 евро ҳамда мазкур пулларга сотиб олинган бир дона iPhone 13 телефон аппарати ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинди.
Ҳозирда юқоридаги шахсларнинг ҳар бирига ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми "а" банди билан айб эълон қилиниб, эҳтиёт чораси сифатида "қамоққа олиш" қўлланилган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.