Поиск
RUUZ

Общество

ТДЮУ архитектура ёдгорлиги биносининг девори тешиб, бўялгани ҳақидаги хабардан сўнг UzNews.uz ва бир қатор интернет ОАВларни судга берди

Тошкент давлат юридик университети томонидан фойдаланиб келинаётган XIX асрга оид бетакрор архитектура ёдгорлиги бўлган биноларнинг деворлари ўзбошимчалик билан тешилиб, қайд этиш тахтачалари ўрнатилгани ва атрофлари бўялгани ҳақидаги хабардан сўнг, университет UzNews.uz ва бошқа бир қатор интернет ОАВларни судга берди.

175views0replies
0

UzNews.uz

Тошкент давлат юридик университети UzNews.uz, Repost.uz ва Everyday.uz ахборот нашрларини судга берди. Университет баёнотида айтилишича, юқорида санаб ўтилган оммавий ахборот воситалари университет ректори номига нисбатан ёлғон ахборот тарқатишган.
Гап 13 апрель кунги янгилик ҳақида кетмоқда. Бир қатор нашрларда Ўзбекистон Бош прокуратурасига таяниб, сарлавҳасида ТДЮУ ректори тилга олинган (тўлиқ исми-шарифи кўрсатилмаган) маълумот эълон қилинган.
Мазкур хабар асл манбада (Ўзбекистон Бош прокуратураси) қуйидагича келтирилган:

XIX асрга оид бетакрор архитектура ёдгорлиги бўлган (собиқ Эркаклар ва Аёллар гимназияси) Тошкент Давлат юридик университети томонидан фойдаланиб келинаётган бинолар мутахассислар томонидан ўрганилганида, тегишли рухсатнома олинмасдан, бино деворлари тешилиб қайд этиш тахтачалари ўрнатилгани ва атрофлари бўялгани, совуткич (кондиционер) двигателлари ҳамда соябонлар ўрнатилгани аниқланган.

Олийгоҳ раҳбарияти томонидан қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатма бажарилмагани сабабли, маъмурий баённома расмийлаштирилиб, судга тақдим қилинган.

Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 31.03.2022 йилги қарори билан олийгоҳнинг масъул раҳбари маъмурий жавобгарликка тортилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида жарима қўлланилди.

Ушбу маълумот эълон қилинган куннинг ўзидаёқ ТДЮУ матбуот котиби барча санаб ўтилган нашрларга хабарни ўчиришни сўраб, мурожаат қилган эди. Шундан сўнг, UzNews.uz маъмурияти томонидан мазкур хабар ўчирилган.
Деярли бир ой ўтиб, май ойи бошида университет вакиллари йуқоридаги сайтларга нисбатан чора кўриш учун ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилишди.
Суд жараёни давом этмоқда. Иш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202-2-моддаси (ёлғон ахборот тарқатиш) билан очилган.
UzNews.uz таҳририят ва ТДЮУ ўртасидаги суд жараёнини ёритади.
175views0replies
0

Комментарии