Поиск
RUUZ

Общество

Баҳром Ҳайдаров ҳибсга олинган кунлари унинг номидан 26 та қарор ва фармойишлар имзоланди

48 млрд сўмни талон-торож қилишда гумонланиб, қамоққа олинган Андижон шаҳар ҳокимига тегишли электрон рақамли имзодан фойдаланилган ҳолда “E-qaror” платформасида икки кунда 26 та қарор ва фармойишлар имзоланган.

389views0replies
0

Shahar.andijan.uz

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда 6 июнь куни қўлга олинган Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров 6 ва 7 июнь кунлари “E-qaror” электрон платформасида унинг имзоси орқали тасдиқланган 24 та ҳужжат жойланганлиги юзасидан хабарлар тарқалди. Адлия вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш олиб борибди.
Ўрганиш давомида 2022 йил 6 июнь куни соат 9:43 ва 21:18 оралиғида ҳамда 7 июнь куни 18:10 ва 21:07 оралиғида ҳокимлик девонхонаси мудири С. Қодиржонов томонидан Б.Ҳайдаровга тегишли электрон рақамли имзодан фойдаланилган ҳолда “E-qaror” платформасида 26 та қарор ва фармойишлар имзоланган.
Қайд этилишича, “UZINFOCOM” МЧЖ мутахассислари томонидан Андижон шаҳар ҳокими Б.Хайдаровнинг “E-qaror” электрон тизимидаги шахсий кабинети Адлия вазирлигининг кўрсатмасига асосан блокланди.
Ушбу жараёнда ҳужжатларни сохталаштириш эҳтимоли борлигини инобатга олиб, тегишли материаллар прокуратура органларига юборилади.
“Ҳар бир қабул қилинган қарорнинг қонунийлиги ўрганиб бўлмагунча, уларни ижрога қаратиш мақсадга мувофиқ эмаслиги юзасидан тегишли ижрочи органларга хабарлар берилди. Ўрганиш якунлари бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади”, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров ўзининг жиноий шериклари билан бюджетнинг 48 млрд сўмини талон-торож қилишда гумонланиб, 6 июн куни қўлга олинганди.
389views0replies
0

Комментарии