Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган пиво ва виноларни реклама қилишга рухсат берилди

Бунинг учун бир қатор талаблар қўйилган.

462views0replies
0

Иллюстрация

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган пиво, табиий ва кўпикланадиган виноларни реклама қилишга рухсат берилди. Бу тўғрисида янги таҳрирдаги “Реклама тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.
Унга кўра, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган пивони, табиий ва кўпикланадиган виноларни реклама қилишга қуйидаги ҳолларда йўл қўйилади:
  • меҳмонхоналарда, савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг савдо залларида, шунингдек бундай маҳсулотларни намойиш қилиш ва татиб кўриш жойларида;
  • Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган пивони, табиий ва кўпикланадиган виноларни ишлаб чиқарувчиларнинг ҳамда реализация қилишни амалга оширувчи шахсларнинг интернетдаги расмий веб-саҳифаларида, ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифини кўрсатган ҳолда;
  • темир йўл ва ҳаво транспорти воситаларида телевидение ва радио орқали маҳаллий вақт билан соат 23:00 дан соат 07:00 га қадар;
  • Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган пивонинг, табиий ва кўпикланадиган виноларнинг рекламаси: Бундай маҳсулотларни ҳаддан зиёд истеъмол қилишнинг зарари ҳақида рекламанинг асосий майдони ва вақтининг камида 10 фоизини ташкил қилувчи огоҳлантириш ҳамда ушбу маҳсулотни истеъмол қилиши тавсия этилмайдиган шахслар тўғрисидаги ахборот билан бирга берилиши;
  • Бундай маҳсулотларни истеъмол қилиш жараёнларини намойиш этмаслиги, бу жараёнлар ижтимоий ва спортга оид муваффақиятга эришиш ёки жисмоний ва руҳий ҳолатни яхшилаш учун муҳим аҳамиятга эга деган таассуротни юзага келтирмаслиги;
  • шахсда уларни истеъмол қилишнинг зарарсизлиги ҳақидаги тасаввурни шакллантирувчи ғоялар, қарашлар ва бадиий образларни очиқ ёки ширин шаклда тарқатишга қаратилган ҳаракатлардан иборат бўлмаслиги;
  • унда инсон образидан фойдаланилмаган бўлиши керак.
  • Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган пивони, табиий ва кўпикланадиган виноларни реклама қилишда: рағбатлантирувчи акциялар ёки шунга ўхшаш бошқа тадбирлар ўтказишга;
  • маданий-кўнгилочар, оммавий ва спорт тадбирларига ҳомийлик қилишга йўл қўйилмайди.
462views0replies
0

Комментарии