Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда қўпорувчилик ҳаракатларини содир этишни режалаштирган террорчилар ушланди

Жорий йилда "Ислом давлати" ва "Тавхид ва жиход катибаси" халқаро террорчилик ташкилотлари жангариларига алоқадор 4 та яширин гуруҳ, 10 та "виртуал" гуруҳ ҳамда 250 нафар экстремистик гуруҳ аъзолари аниқланиб қўлга олинди.

364views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, жорий йилда "Ислом давлати" (ИД) ва "Тавхид ва жиход катибаси" (ТЖК) халқаро террорчилик ташкилотлари (ушбу ташкилотлар фаолияти Ўзбекистон, РФ, АҚШ ва кўплаб Европа давлатлари ҳудудида тақиқланган) жангариларига алоқадор 4 та яширин гуруҳ, якка тартибда радикаллашиб, экстремистик ташкилот ва оқимлар ғояларини тарғиб қилиб келган 10 та "виртуал" гуруҳ ҳамда 250 нафар экстремистик гуруҳ аъзолари аниқланиб, уларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди.
Шундай қилиб, улар орасида 2022 йил бошида Тошкент шаҳрида 27 нафар шахсдан иборат яширин экстремистик гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Гуруҳнинг айрим аъзолари жанговар ҳаракатлар юз бераётган ҳудудларга боришни режалаштирган ва халқаро террорчилик гуруҳларини молиялаштирган.
Шунингдек, "ТЖК" террорчилик ташкилотининг Суриядаги идеологи кўрсатмасига кўра Тошкент шаҳрида 9 нафар шахслардан иборат яширин жамоат ташкил этган 2001 й.т. шахс қўлга олинди. Уларнинг айримлари Суриядаги жангарилар сафига бориб қўшилишни режалаштирган.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида яшовчи, 18-27 ёшгача бўлган 10 нафар шахслардан иборат "ТЖК"нинг 2 та яширин гуруҳи аниқланган. Ушбу гуруҳлар фаолияти "ТЖК"нинг Суриядаги масъулларидан бири "Абу Ахмад узбекий" томонидан бошқарилган бўлиб, гуруҳ аъзолари пойтахтдаги маъмурий бинолар, аҳоли гавжум жамоат жойларида қўпорувчилик ҳаракатлари содир этишни режалаштирганлар ҳамда террорчилик ташкилотлари фаолиятини молиялаштириб келишган.
Кечиктириб бўлмайдиган тезкор-тергов тадбирлар натижасида гуруҳ аъзоларидан қўлбола портловчи қурилма таркибий қисмлари ва ниқобловчи буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Бошқа давлатлар махсус хизматлари билан ҳамкорлик доирасида жорий йилнинг ўтган даврида қидирувда бўлган 59 нафар жангари ҳамда экстремистик ва террористик ташкилотлар тарафдорлари ушланиб, Ўзбекистонга депортация қилинди.
Улар хорижда яшириниб, террорчилик фаолиятини молиялаштириш, Суриядаги жангарилар лагерларига ёллаш билан шуғулланган. Уларнинг бир қисми Ўзбекистонда қўпорувчилик ҳаракатларини амалга оширишни режалаштирган.
Шунингдек, жорий йилда Тошкент шаҳри ва пойтахт вилояти аҳолиси орасидан "Ҳизб ут-Таҳрир" диний-экстремистик ташкилотининг 5 нафар фаоли ҳамда озод этилган 10 нафар "таҳрир" аъзоларининг жиноий ҳаракатларига чек қўйилди.
Шунингдек, Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятида жиноий-криминал муҳит вакилларидан иборат 8 гуруҳнинг қўпорувчилик фаолиятига чек қўйилди. Террорчи ташкилотлар мафкурачилари ва эмиссарларининг мафкуравий таъсирига тушиб, бузғунчи унсурларни молиялаштириш мақсадида талончилик, товламачилик ва ўғирлик билан шуғулланган. Aйни пайтда гуруҳ аъзоларининг бир қисми Суриядаги жангарилар лагерларига кетишга ҳозирлик кўраётган эди.
"Эътиборли жиҳати шундаки, юқоридаги гуруҳларга алоқадор шахсларни ҳибсга олишни ташкил этиш жараёнида уларга хос хусусият аниқланди. Уларнинг барчаси ташқи томондан террористик тузилмалар тарафдорларига тақлид қилган, бу эса узун соқол ўстиришда намоён бўлган", — дейилади ИИББ хабарида.
364views0replies
0

Комментарии