Аниқланишича, жорий йилнинг 6 июнь куни М41 халқаро автомобил йўлининг Сурхондарё вилояти Денов тумани Лочин маҳалласи ҳудудидан ўтувчи қисмида Cobalt автомашинаси 01945 YHA давлат рақам белгили тезликни аниқловчи мослама билан жиҳозланган автомашинада хизмат олиб бораётган сафдор Ш.Ж. Жалматовнинг хизмат олиб бораётган жойига шу туманда яшовчи фуқаро A.Х. ўзининг бошқарувида бўлган Nexia автомашинаси билан йўлнинг қарама-қарши бўлагидан ҳаракатланиб келиб, сафдор Ш.Ж. Жалматовни ҳар хил уятли сўзлар билан ҳақоратлаб, унинг яқин қариндошлари номига туҳмат қилган ва ҳолатни ўзининг мобиль телефони орқали тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга тарқатган.
Ушбу ҳолат юзасидан Ш.Ж.нинг билдиргисига асосан Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ва Денов тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор чоралар натижасида ҳайдовчи A.Х. Денов тумани ҳудудида ушланган. Ҳозирда терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.