Ўзгидромет бош директор ўринбосари И.А. Каримов пойтахтнинг яшиллилик даражаси 3 фоиз эканини айтганди. Мазкур баёнотда техник хатоликка йўл қўйилганлиги маълум қилинди.
Кеча, 7 июнь куни ўтказилган матбуот анжуманида Ўзгидромет Бош директор ўринбосари И.А. Каримов сўзга чиқиб, Тошкент шаҳрининг яшиллилик даражаси 3 фоиз эканини айтганди.
Ўзгидромет Матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу ҳолат юзасидан Ўзгидромет Ахборот хизмати мутахассислар томонидан Тошкент шаҳрининг яшиллик қисми бўйича тайёрланган маълумотда техник хатоликка йўл қўйилганлиги туфайли ахборот берилаётганда камчиликка йўл қўйилган.
“Бугунги кунда шаҳарни яшиллилик даражаси 26.8 фоизни ташкил этади. Келтирилган ноқулайликлар учун жамоатчиликдан узур сўраймиз”, - дейилади хабарда.