Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистон World Muslim Travel Index рўйхатида топ-10 га кирди

Ушбу рейтингни ишлаб чиқишда мамлакатнинг мусулмон туристлар учун очиқлик сиёсати, яратилган имкониятлар ва ислом меросини сайёҳларга етказиш даражаси каби 40 дан ортиқ мезон ҳисобга олинган.

57views0replies
0

UzNews.uz

Ўзбекистон CrescentRating томонидан ҳар йили эълон қилинадиган World Muslim Travel Index’да кучли ўнликка кирди. Бу ҳақда Cингапурда мусулмон туризм бозорини тиклаш ва ривожлантиришга бағишланган “Halal In Travel – Global Summit 2022” саммитида маълум қилинди, дея хабар бермоқда “Дунё” АА.
Ушбу рейтингни ишлаб чиқишда мамлакатнинг сайёҳлар учун очиқлик сиёсати, мусулмон туристлар учун яратилган имкониятлар, тарғибот ва маркетинг, ислом меросини сайёҳларга етказиш даражаси каби қирқдан ортиқ мезон ҳисобга олинган.
CrescentRating ташкилоти раҳбари Фазал Баҳардин бу йилги кўрсаткичларга алоҳида тўхталиб, Ўзбекистонни рейтингда энг тез кўтарилган ва бошқаларга ўрнак бўлаётган давлат сифатида тан олди.
Ушбу саммит дунёнинг турли бурчакларидан туризм соҳасида тажрибага эга 70 дан ортиқ соҳа мутахассисларини бирлаштирди.
Ўзбекистонда 1 январдан бошлаб 35 та ресторан (тезкор овқатланиш тармоқлари) ва 4 та меҳмонхона рейтинг ва “Ҳалол” сертификатига эга бўлди.
57views0replies
0

Комментарии