Поиск
RUUZ

Происшествия

Қорақалпоғистонда йўловчи ташувчи автобус ёниб кетди

Ёнғин электр симларининг қисқа туташуви натижасида содир бўлганлиги тахмин қилинмоқда.

322views0replies
0

ФВВ

Бугун, 8 июнь куни соат 03:14 атрофида Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани "Оқ қамиш" ОФЙ ҳудудидан ўтган A-380 автомагистрал йўлининг 555 км.да Тошкентдан Нукус шаҳрига салонида 55 нафар йўловчи ва 2 нафар ҳайдовчи билан ҳаракатланиб келаётган YUTONG йўловчи ташувчи автобусида ёнғин содир бўлган, дея хабар берди ФВВ Ахборот хизмати.
Унга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 03:40 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 04:15 да бартараф этилган. Ёнғин натижасида автобус тўлиқ ёниб зарарланган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, ёнғин электр симларининг қисқа туташуви натижасида содир бўлганлиги тахмин қилинмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Маълумот учун, энг яқин ёнғин ўчириш қисмидан ёнғин рўй берган манзилгача бўлган масофа тахминан 45 км.ни ташкил этади.
322views0replies
0

Комментарии