Поиск
RUUZ

Общество

Канада Ўзбекистондан мавсумий ишчиларни жалб қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда

Ишчилар асосан қишлоқ хўжалиги, чорвачилик каби соҳаларда ишлаш учун келади.

399views0replies
0

winewitandwisdomswe.com

Ўзбекистоннинг АҚШ ва Канададаги элчиси Жавлон Ваҳобов Канаданинг Британия Колумбияси провинцияси қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва балиқчилик вазири Лана Попҳам билан учрашди. Учрашувда томонлар Ўзбекистондан мавсумий ишчиларни жалб қилиш имкониятларини муҳокама қилишди.
Лана Попҳамнинг қайд этишича, ҳар йили 12 мингга яқин мавсумий меҳнат муҳожирлари Британия Колумбиясига 5-6 ой муддатга, асосан, Мексика ва бошқа Лотин Америкаси давлатларидан вилоятнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш учун келади.
Вазир, шунингдек, Британия Колумбиясидаги барча саккизта қишлоқ хўжалиги ҳудуди ўзига хос ўсиш шароитларига эга эканлигини ва уларнинг ҳар бири бир қатор экинлар, чорвачилик ва қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш билан машҳур эканлигини таъкидлади. Британия Колумбиясида 1500 дан ортиқ озиқ-овқат ва ичимликлар ишлаб чиқарувчи корхоналар мавжуд.
Яқин кунларда Канада вазири Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари вакиллари билан онлайн учрашув ўтказиб, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик ва Ўзбекистондан Британия Колумбиясига мавсумий ишчилар жўнатиш масалаларини муҳокама қилади.
399views0replies
0

Комментарии