Поиск
RUUZ

Политика

Ўзбекистон Украинага қиймати 1 млн долларлик гуманитар ёрдам жўнатди

Транскарпат вилоятига 19 тонна дори-дармондан иборат ёрдам етказилди.

85views0replies
0

Ўзбекистондан қиймати 1 миллион доллардан ортиқ бўлган юк  Закарпатияга (Украина) етиб келди, деб хабар қилди Закарпат вилояти раҳбарияти.
Маълум қилинишича, юк самолётда Словакияга етиб келган, у ердан Транскарпат вилоятига етказилган.
Қайд этилишича, инсонпарварлик ёрдами жами 200 минг донадан ортиқ антибиотиклар ва витаминлардан иборат.
Эслатиб ўтамиз, бу Ўзбекистон вакиллари томонидан Украинага етказилган иккинчи юкдир. Маълум қилинишича, гуманитар ёрдам жанговар ҳаракатлар олиб борилаётган ҳудудлар ва жангчилар даволанаётган госпиталлар ҳарбий шифокорларига юборилади.
"Ёрдам берган дўстларимиз, тадбиркорларимиз, ўзбекистонлик кўнгиллиларга ҳамда шахсан Украинанинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Николай Дорошенкога мувофиқлаштириш ва самарали гуманитар йўлак ташкил этгани учун раҳмат", — дейилади хабарда.
85views0replies
0

Комментарии