Aвиакомпания тушунтиришича, самолётларда қулоқчинларнинг йўқлиги вақтинчалик ноқулайлик бўлиб, тез орада бартараф этилиши режалаштирилган.
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" AЖ ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қатновлар сонини икки бараварга, йўловчилар сони эса уч баробарга кўпайди. Бу эса, ўз навбатида, хизмат кўрсатиш маҳсулотлари, жумладан, бир марталик қулоқчинлар истеъмолининг ошишига олиб келди.
Aвиакомпания бир марталик қулоқчинларни харид қилиш бўйича чора-тадбирлар кўрилганини, бироқ улар COVID-19 оқибатлари ва бошқа бир қатор сабабларга кўра керакли натижани бермаганини таъкидлади.
“Ҳозирда барча логистика муаммолари ҳал бўлди, 15 июндан бошлаб авиакомпаниянинг барча самолётларида бир марталик қулоқчинлар тарқатилади. Йўловчиларимиз парвоз давомида яна мусиқа тинглашлари ёки кино томоша қилишлари мумкин бўлади”, — дейилади “Ўзбекистон ҳаво йўллари” хабарида.
Шунингдек, авиакомпания йўловчилардан юзага келган ноқулайликлар учун узр сўради.