• 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 7 июня 2022

Самарқандда икки МЧЖ биноси ёниб кетди

8 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинган ёнғин қарийб 2,5 соат давом этди.

369
0
Видеодан кадр

Самарқанд вилояти ФВБ Матбуот хизматининг хабар қилишича, бугун, 7 июнь куни соат 14:00 да Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар "Фаровонлик" МФЙ М.Улуғбек кўчасида жойлашган "ВEРБАТИМ" МЧЖ ва ва "БАХТ" МЧЖ биносида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 8 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:03 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:30 да қуршаб олинган ва соат 16:20 да бартараф этилган. Шунингдек, ёнғинга вилоят Ободонлаштириш бошқармасининг техникалари ҳам жалб этилган.

Ёнғин натижасида бинонинг тахминан 200 кв.м. майдонда томи ва шифт қисми ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади. Ҳозирда ёнғинни келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

369
0