Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентдаги педагогика университетида талаба қизни зўрлагани айтилган "замдекан" 3 йилга қамалди

Суд "замдекан" талаба қизнинг номусига тегиш жиноятини содир этмаган деб топди.

606views0replies
0

Ижтимоий тармоқ

2021 йилнинг октябрь ойида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Профессионал таълим факультети биносида талаба қиз уни университетнинг "замдекани" зўрлашга урингани ва деразадан итариб юборгани ҳақида айтиб чиққанди. Шундан сўнг, текширувлар ўтказилиб, ҳолат судга оширилганди.
Бугун, 2022 йил 7 июнь куни, судланувчи Б.Ю.га (1984 йилда Хоразм вилоятида туғилган) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича ёпиқ суд жараёни ўз ниҳоясига етиб, суд ҳукми эълон қилинди.
Эълон қилинган суд ҳукмига кўра, Б.Ю. ЖКнинг 25,118-моддаси (номусга тегиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбсиз деб топилиб, унинг қилмишида жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси (реабилитация учун асослар) 2-бандига асосан реабилитация қилинди.
Б.Ю. ЖКнинг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 1-қисми билан айбдор деб топилиб, унга 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазо манзил-колонияларда ўталиши белгиланди.
Шунингдек, манфаатдор шахсларга мулкий ундирув масаласида фуқаролик суд иш юритуви тартибида мурожаат қилиш лозимлиги тушунтирилди.
Мазкур жиноий иш бўйича судга раислик қилувчи томонидан судланувчи, жабрланувчи ва бошқа томонларга ҳукм устидан шикоят қилиш тартиби ва муддати тушунтирилди.
606views0replies
0

Комментарии