Поиск
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонга келувчи сайёҳлардан ПЗР тест сўралмайди

Жорий йилнинг 10 июнь кунидан бошлаб Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ барча чекловлар бекор қилинади.

176views0replies
0

UzNews.uz

Махсус комиссия қарорига кўра, жорий йилнинг 10 июнидан бошлаб Ўзбекистонга туризм мақсадида ташриф буюрувчилар учун авиақатновлар, чегарадош темир йўл станциялари ва автомобиль ўтказиш чегара пунктлари орқали ҳаракатланишида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ ўрнатилган вақтинчалик чекловлар бекор қилинади. Бу ҳақида Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Шу сабабли хорижлик сайёҳлар Ўзбекистонга келишидан олдин коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий натижали маълумотга эга бўлиши, коронавирус инфекциясига экспресс-антиген тест топшириши ҳамда тегишли тартибда эмланганлик сертификати ёки паспортига эга бўлиши талаб этиладиган Махсус комиссиянинг баёнлари билан киритилган коронавирус инфекцияси билан боғлиқ қоидалар бекор қилинади.
Комиссия Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалиши ва касалланишнинг динамик пасайиши, коронавирус инфекцияси билан касалланган ва шифохоналардан чиқарилаётган беморлар сонининг шифохонага ётқизилганлар сони, карантиндан чиқарилаётган фуқаролар сонининг карантинга олинаётганлар сонига нисбатан ижобий томонга ўзгарганлиги, шунингдек дунё мамлакатларида эпидемиологик вазиятни эътиборга олиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиялари ҳамда Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг таклифларини инобатга олган ҳолда шундай қарорга келди.
176views0replies
0

Комментарии