Шаҳрихонлик С.М Андижон вилояти ОИТСга қарши курашиш марказида 2020 йилнинг март ойида диспансер назоратига олинган бўлиб, ўзида таносил касаллиги борлигини била туриб, бу касални бошқа шахсга юқтириш ЖКнинг 113-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилиши тўғрисида огоҳлантирилган.
Мазкур огоҳлантиришларга қарамасдан С.М Бўстон туманида яшовчи М.Д, Шаҳрихон туманида яшовчи Ю.Ш.лар билан бир неча бор бетартиб жинсий алоқада бўлиб ОИВ инфекциясини юқтирганлиги аниқланди.
Шунингдек, Булоқбоши туманида яшовчи аёл Р.Н. билан ҳам бир неча бор бетартиб жинсий алоқада бўлиб, уни ОИВ инфекциясини юқтириш хавфи остида қолдирганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрихон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан С.М.га нисбатан ЖКнинг 113-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.