Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда Паралимпиячиларнинг матонат мактаби ташкил этилади

Шунингдек, Тошкентда Паралимпиячилар боғи ташкил этилиб, Тошкент метрополитенининг янги қурилаётган бекатларидан бирига “Паралимпия ҳаракати” номи берилади. Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

301views0replies
0

president.uz

Қарорга кўра, матонат мактаби асосан ёшлар, шу жумладан, жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг қўлга киритган ютуқлари, уларнинг ибратли ҳаёт тарзини тарғиб қилиш соҳасида, ёшларни параспорт турларига кенг жалб қилиш соҳасидаги ишлар билан шуғулланади.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳри А.Қодирий кўчасида жойлашган пиёдалар юриш ва дам олиш масканида Паралимпиячилар боғи ташкил этилади.
Шунингдек, Тошкент метрополитенининг янги қурилаётган бекатларидан бирига “Паралимпия ҳаракати” номи берилади.
Матонат мактаби бўйича Ўзбекистон тажрибасини дунё мамлакатларига тарғиб этиш мақсадида 2023 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир маротаба Тошкент шаҳрида “Паралимпиячилар матонати” халқаро форуми ўтказилади.
2022 йил 1 июлдан бошлаб тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари ҳисобида турган 10-35 ёшдаги ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда фуқароларнинг мурожаатига кўра ногиронлик гуруҳи белгиланган спортчилар ҳақидаги маълумотлар ҳар чоракда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасига тақдим этилади.
Миллий паралимпия қўмитаси тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари хулосалари асосида ногиронлик гуруҳи белгиланган 10-35 ёшдаги шахсларни паралимпия спорт турларига йўналтириш бўйича тизимли ишларни амалга ошириб боради.
301views0replies
0

Комментарии