Поиск
RUUZ

Происшествия

Прокуратура Оҳангаронда машинадан ўзини ташлаган ҳайдовчи иши бўйича текширув бошлади

Ҳолатга аниқлик киритиш учун ЙХХБ ходимларига бириктирилган Body camera'да акс эттирилган видеотасвирлар олинган.

321views0replies
0

UzNews.uz

Оҳангарон туманида ЙҲХБ инспекторлари ва ҳайдовчи ўртасидаги вазият ҳамда ҳайдовчининг ўлими билан боғлиқ ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар бермоқда.
Марҳумнинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган. Ҳолатга аниқлик киритиш учун ЙХХБ ходимларига бириктирилган “Body camera”да акс эттирилган видеотасвирлар олинган.
ЙХҲБ ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган.
"Мазкур ҳолат ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилади ва натижаси ҳақида қўшимча хабар қилинади", - дейилади хабарда.
321views0replies
0

Комментарии