Поиск
RUUZ

Происшествия

Намангандаги боғда аттракцион ёш боланинг бўйнини қисиб қолди — видео

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

585views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда ёш бола аттракциондан йиғилгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳолат 2022 йил 3 июни куни соат тахминан 11:00 ларда Наманган вилояти Наманган шаҳрида Усмон Носир кўчаси 27 уйда жойлашган Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғидаги “Велотрек” аттракционида содир бўлган.
30 май куни Бобур боғи ҳудудида ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасида, якка тартибдаги тадбиркорга тегишли “Велотрек” аттракциони бўйича маълумотнома расмийлаштирилган.
Шунга қарамасдан, тадбиркор Ходжаев ўзига тегишли “Велотрек” кўчма аттракционини тегишли ҳужжатларсиз ўзбошимчалик билан ишлатган.
3 июнь куни Махмудов Муҳамаджон “Велотрек”да ўтирган дўстини ўзи учирмоқчи бўлиб аттракционда қоқилган. Махмудов Муҳамаджонга жиддий шикаст етмаган, унга ўз вақтида ёрдам кўрсатилган. 
585views0replies
0

Комментарии