Поиск
RUUZ

Реклама

Европа тиббиёт университетида синов имтиҳони бўлиб ўтади

EMU’нинг асосий имтиҳонидек, синов имтиҳони хам икки фандан: кимё ва биологиядан ўтказилади.

151views0replies
1

Имтиҳон топшириш учун:
сайтда онлайн рўйхатдан ўтинг (www.emuni.uz);
– 96 000 сўм тўловни ўзингизга қулай усулда амалга оширинг;
– 2022 йил 11 июнь куни Европа тиббиёт университетига келинг.
Имтиҳондан сўнг, сиз тест муаллифларидан тест таҳлилини олишингиз мумкин бўлади. Шунингдек, асосий кириш имтиҳонидан муваффақиятли ўтиш учун керак бўладиган мавзулар рўйхати тақдим этилади.
Синов имтиҳони кўплаб абитуриентлар ва ота-оналарнинг мурожаатлари асосида ўтказилмоқда.
Европа тиббиёт университети ҳақида
Европа тиббиёт университети 2020 йилдан буён юқори малакали тиббиёт мутахассисларини муваффақиятли тайёрлаб келаётган Ўзбекистондаги биринчи етакчи нодавлат тиббиёт университетларидан биридир.
Европа тиббиёт университети мавжуд “Даволаш иши”, “Стоматология” ва “Фармация” йўналишлари бўйича таълим фаолияти учун лицензияга эга бўлиб, шу асосда университет Ўзбекистон Республикаси Давлат стандарти асосидаги дастурлар бўйича талабаларни тайёрлаш ва давлат намунасидаги дипломларини бериш ҳуқуқига эга. Мазкур таълим дастурлари Ўзбекистон ҳамда МДҲ давлатларида тиббиёт ва тиббий таълимни ривожлантиришга барқарор қизиқиш юзага келишини таъминлайди.
Европа тиббиёт университети мамлакатимиздаги таълим соҳасига юқори интеллектуал нуқтаи назар билан ёндашувчи олийгоҳдир.
Малакали профессор-ўқитувчилар таркиби, Европа таълим тизимига асосланган ўқитишнинг турли услубларидан фойдаланган ҳолда ўзбек, рус ва инглиз тилларида таълим берилиши, ўқиш тўловларининг нисбатан пастлиги ҳамда иқтидорли талабалар учун таъсисчиларнинг грант дастурлари мавжудлиги туфайли EMU ўқув фаолияти мамлакатдаги энг сифатли тиббий таълимлардан бири ҳисобланади. Фанларни юқори академик кўрсаткичлар билан ўзлаштирадиган EMU талабалари бепул тиббий таълим олиш учун барча имкониятларга эга. Буни амалга оширишда EMU таъсисчилари томонидан барча факультетлар учун грант дастурлари ишлаб чиқилган.
Европа тиббиёт университетида қуйидаги йўналишлар мавжуд:
• Стоматология – 5 йил;
• Даволаш иши – 6 йил;
• Фармация – 5 йил.
Университетда олинган билимларнинг сифати ва мустаҳкамлигини таъминлаш, талабалар фаоллигини ошириш, уларда тадқиқотчилик кўникма ва малакаларини ривожлантириш, таҳлилий тафаккурни шакллантириш, ўқув жараёнини талабалар учун қизиқарли қилиш мақсадида ягона инновацион интерактив таълим тизими жорий этилган.
Шунингдек, ушбу олийгоҳ ўқув жараёнига интеграциялашган сунъий интеллект тизимига эга мамлакатдаги биринчи ва ягона Университетдир.
EMU’да дарс машғулотлари кичик гуруҳларда ўтказилади, шунинг учун ўқитувчилар ҳар бир талабага алоҳида ёндашган ҳолда шуғулланиши мумкин. Биринчи курсда тиббий билимларнинг пойдевори қўйилади. Талабалар умумий таълим фанларидан ташқари касбий фанларни ҳам ўзлаштирадилар.
Энг муҳим фанлар анатомия, биология, физиология, гистология, лотин тили, биокимё, биофизика, стоматология йўналишидаги фанлардир. Aмалий машғулотлар ихтисослаштирилган лабораторияларда ўтказилади.
EMU талабалари 1-курсдан бошлаб ўз Университетининг юқори технологияли клиникасида, шунингдек, мамлакатдаги йигирмадан ортиқ энг яхши давлат ва хусусий тиббиёт марказларида амалиёт ўташ имкониятига эга бўладилар. Aмалда улар дастлабки кунларданоқ янги тиббий технологиялар ва долзарб ҳамда тасдиқланган тадқиқот усуллари билан танишишлари, касалликларнинг олдини олиш, диагностикаси ва даволаш усулларини ўрганишлари мумкин.
Университет талабалари ижтимоий ҳамда илмий-тадқиқот ишларида, турли халқаро конференсиялар ва халқаро, республика олимпиадаларида фаол иштирок этиб, биология, кимё, анатомия, лотин тили, гистология каби фундаментал фанлар, стоматология йўналишидаги фанлар бўйича совринли ўринларни қўлга киритмоқдалар. Европа тиббиёт университети талабалари биринчи курс якунига кўра таърифга лойиқ ютуқларига эришдилар, жумладан, ўн саккиз нафар талаба 9 йўналиш бўйича республика олимпиадаларида, 13 нафар талаба халқаро олимпиадаларда фахрли ўринларни қўлга киритдилар.
EMU талабалар жамияти етакчилари талабаларни илмий фаолиятга жалб қилади ва йўналтиради, илмий йўналиш танлашда, экспериментал ишларни ташкил этишда, илмий йиғилишлар ўтказишда, маърузаларни тинглаш ва муҳокама қилишда, талабалар конференциялари ва бошқаларда иштирок этишида ёрдам беради.
Талабаларимизнинг илмий йўналишдаги қизғин фаолияти натижаси сифатида уларнинг 30 дан ортиқ ўқув-амалий ҳамда 40 дан ортиқ илмий-тадқиқот анжуманларда маърузалари билан иштирок этишганини кўрсатиш мумкин.
EMU талабалари 1-курсдан бошлаб хорижда тиббий амалиёт ўташ имкониятига эга бўлиб, бу уларга хорижий мамлакатлардаги тиббий муҳитни бевосита ҳис қилиш, хорижий клиникаларнинг иш шароитларини баҳолаш ва дунёнинг турли бурчакларидан янги дўстлар орттириш имконини беради. Энг яхши академик кўрсаткичларга эга бўлган талабалар университет таъсисчилари гранти ҳисобидан дунёнинг энг яхши тиббиёт университетлари ва марказларида амалиёт ўташлари мумкин бўлади.
Кўпчилик талабалар ўрта таълимни тугатгандан сўнг ҳам инглиз тилини етарли даражада билмаслиги сабабли университетда 1-2 курс учун тиббий инглиз тили бўйича махсус интенсив ўқитиш тизими мутлақо бепул ташкил этилган. Бунинг сабаби шундаки, халқаро савиядаги мутахассисларни тайёрлашнинг асосий талабларидан бири чет тилини пухта эгаллашдир ва шу мақсадда EMU’да 3-курсдан бошлаб ўқитиш тўлиқ инглиз тилида олиб борилади.
Яна бир муҳим омил - ҳар қандай таълим муассасасининг қулай жойлашуви. Европа тиббиёт университети кампуси таҳсил олиш учун энг яхши ва энг қулай маскан - Тошкентнинг марказида жойлашган. Университетдан Новза метро бекатига 5 дақиқада, Тошкент аеропортига 3 дақиқада ва Next савдо марказига 4 дақиқада етиб боришингиз мумкин.
Университет лицензияси билан EMU ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси веб-сайтида танишишингиз мумкин.
EMU янгиликларини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Instagram: @emu_university
Telegram: @emuintash
Web-site: emuni.uz
Қўшимча маълумот учун администраторга мурожаат қилинг ёки қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилинг: +998 78 147 00 07, +998 99 056 33 66.
Манзил: Яккасарой тумани, Муқимий кўчаси 7/1
Реклама ҳуқуқлари асосида
151views0replies
1

Комментарии