• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 18 марта 2021

Тошкент вилоятида қалбаки $5 мингни муомалага киритмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди

Улар қалбаки АҚШ долларини икки баравар арзонга пулламоқчи бўлишган.

648
0
Прокуратура департаменти

Зангиотада бир гуруҳ шахслар қалбаки $5 мингни икки баравар арзон нархда сотаётган вақтда қўлга олинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар М.Ю., Д.Х., Р.А. ва бошқалар ўзаро олдиндан тил бириктириб, фуқаро Д.га қалбаки 100 долларни ҳақиқий 50 долларга сотишга келишиб, қалбаки 5 минг долларни 2,5 минг долларига сотган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

648
0