Поиск
RUUZ

Общество

UNICEF ва GAVI Ўзбекистон ССВга $1,5 миллионлик компьютерлар совға қилди

2150 та компьютер бутун мамлакат бўйлаб эмлаш жойлари ва бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига тарқатилади.

44views0replies
0

UNICEF ва GAVI Ўзбекистонда миллий иммунизация тизимини ва бутун соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигига 1,5 миллион долларлик компьютерлар совға қилди.
2150 та компьютер Ўзбекистонда самарали ваксина ва иммунизация бошқарувини татбиқ этиш, шунингдек бирламчи тиббиёт муассасалари фойдалана олиши мумкин бўлган соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш функционал ахборот тизимини мукаммаллаштириш имкониятларини кенгайтиради.
GAVI кўмагида етказиб берилган 1,5 миллион долларлик жиҳозлар бутун мамлакат бўйлаб эмлаш жойлари ва бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига тарқатилади. Компьютерлардан вакциналар ва эмлаш бўйича самарали ахборот тизимларини яратишга фойдаланилади. Улар инновацион ахборот тизимининг асосини ташкил этади ҳамда режали иммунизация мақсадларида, шунингдек CОВИД-19 пандемиясига қарши кураш стратегияси доирасида ишлатилади.
“Ҳар бир тиббиёт муассасасига етказилган бу оддий сармоялар Ўзбекистонда емлаш бўйича кенг қамровли ахборот тармоғи ва электрон ахборот тизимини шакллантиради,” - деди UNICEF’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде.
44views0replies
0

Комментарии