Поиск
RUUZ

Происшествия

Фарғонада 15 ёшли қиз отаси шапалоқ уриши натижасида вафот этди

Ота қизининг тунгги вақтда Spark’да бир йигит билан яширин равишда учрашувга чиққани сабаб унинг бош қисмига бир неча маротаба урган.

508views0replies
0

UzNews.uz

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Фарғонада ота қизини ургани сабаб у вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан UzNews.uz’га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.
Аниқланишича, 2022 йил 3 июнь куни Учкўприк тумани, Турғоқ қишлоғида яшовчи Қ.Ш.  2006 йилда туғилган қизи тунги вақтларда Spark’да бир йигит билан яширин равишда учрашувга чиққанлигини билиб қолган.
Ушбу ҳолатдан ғазабланган ота қизини бош қисмига бир неча маротаба урган.
Олган тан жароҳати таъсирида қиз ҳушини йўқотган. Ота қизини юзига сув сепиб, ҳушига келтирган ва бошқа ўша йигит билан гаплашиб юрмаслигини тайинлаган.
Шундан сўнг, қиз ётоқхонасига кириб кетган ва олинган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 104-моддаси (Жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Учкўприк тумани ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
508views0replies
0

Комментарии