Поиск
RUUZ

Общество

Москва ва Тошкент ўртасидаги рейслар сони ортмоқда

Икки давлат авиация маъмурияти ҳафтасига парвозларни 25 тадан 39 тагача оширишга келишиб олди.

214views0replies
0

UzNews.uz

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳаво қатновини ривожлантириш мақсадида авиация раҳбарияти Москва-Тошкент йўналиши бўйича парвозлар частотасини ҳафтасига 25 рейсдан 39 тагача оширишга келишиб олди. Бу ҳақда Россия ҳаво транспорти федерал агентлиги сайти хабар берди.
Ўзбекистон томонидан парвозлар Uzbekistan Airways AЖ ва Qanot Sharq, Россия томонидан "Aэрофлот", "Сибир" ва "ЮТэйр" авиакомпаниялари томонидан амалга оширилади.
"Икки давлат пойтахтлари ўртасида мунтазам авиақатновлар сонининг кўпайиши икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, Ўзбекистон ва Россия ўртасида йўловчилар ташишга бўлган талабни қондиришга ижобий таъсир кўрсатади", — дейилади хабарда.
214views0replies
0

Комментарии