Поиск
RUUZ

Общество

Икки нафар ёш боласи бўлган аёл эри ташлаб кетгани сабаб кўчада тиланчилик қилишга мажбур бўлди

36 ёшли она Тошкентдаги Олой бозори ҳудудида тиланчилик қилган ва 2 ва 6 ёшли болалари билан нонвойхонада яшашга мажбур бўлган.

304views1replies
0

Facebook

Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилишича, Тошкент вилояти Қибрай туманида яшаган 36 ёшли Зилоланинг сўзларига кўра, қизларнинг отаси унга моддий ёрдам беришдан ва фарзандларнинг тарбияси билан шуғулланишдан бош тортган. Моддий қийинчиликка дуч келгач пойтахтга ишлаш мақсадида келган. Касби ва иши бўлмаганлиги боис, Зилола тиланчилик қилишга мажбур бўлган.
"Aёлнинг на касби, на иши бўлгани учун тиланчилик қилишга мажбур бўлган. Улар болалар билан бирга Бектемир туманидаги новвойхоналардан бирига вақтинча жойлашишди. Шунингдек, аёл паспортини йўқотиб қўйгани маълум бўлди", - дейилади хабарда.
Ҳозирги кунда Бектемир туманида жойлашган нонвойхоналарнинг бирида вақтинча ижарада яшаб юрганлигини билдирди.
Қайд этилишча, қийин аҳволга тушиб қолган Зилолага ёрдам кўрсатиш мақсадида Бектемир тумани Хотин-қизлар катта инспектори подполковник Муборак Ахунхўжаева билан боғланилди. Зилоланинг яшаш шароити ўрганилиб нонвойхонага ишга жойлашишида ва ушбу хонадонга вақтинчалик рўйхатга қўйилишида амалий ёрдам кўрсатилди.
Шунингдек, йўқотиб қўйган шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт)ни тиклаш учун Қибрай тумани ИИБга хат орқали мурожаат қилинди ҳамда аёлни психологик руҳиятини кўтариш мақсадида инспектор-психолог тайинланди.
304views1replies
0

Комментарии