Анқарада турк полицияси томонидан ўтазилган тезкор тадбирда 10 нафар аёлни қўрқитиб, пул эвазига фоҳишалик қилишга мажбурлаган 7 шахс қўлга олинди. Бу ҳақда SonDakika хабар берди.
Аниқланишича, жиноий гуруҳ аъзоси хорижлик хотини ёрдамида Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия, Украина ва Қирғизистонда иқтисодий қийин аҳволда қолган аёлларни иш топиб бериш ваъдаси билан Туркияга олиб келинган.
Амалга оширилган тезкор тадбирда гумондорларнинг манзилларида ов милтиғи, паспортлар ва 135 минг лира (тақрибан 190,5 млн сўм), 680 евро ва 36 доллар далилий ашёлар топилган.