Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистон мусулмонлар идораси Ҳаж сафари нархи оширилганига изоҳ берди

2022 йилги Ҳаж мавсумида ўзбекистонлик зиёратчилар учун "Иқтисодий" пакет нархига "люкc" даражасидаги хизмат кўрсатилади.

359views0replies
0

UzNews.uz

Ўзбекистон мусулмонлар идораси бу йилги Ҳаж мавсумида 1 нафар зиёратчи учун тўлов миқдори нима сабабдан кўтарилгани ҳақида маълумот берди.
2022 йилги мавсумда ўзбекистонлик зиёратчилар учун квоталар миқдори 7200 кишидан 10 минг 865 нафарга оширилди. Ижтимоий тармоқларда тўлиқ асосга эга бўлмаган маълумотлар тарқатилмоқда.
"Ҳаж-2022" мавсуми учун 1 нафар зиёратчига тўлов миқдори 62 миллион 900 минг сўм этиб белгилангани ва ушбу тўловга Саудия ҳукумати томонидан ҳаж сафари нархига таъсир қилувчи қўшимча солиқ ва мажбурий тўловлар жорий қилинганини, шунингдек, коммунал, транспорт, электр-энергия ва бошқа хизматлар учун тўловлар миқдори бир неча баравар (30-40 фоиз) ошганини айтиб ўтиш лозим.
Қолаверса, Ҳаж амалларини ташкил этувчи муассасаларнинг хизматларига 2022 йилда янги мажбурий тўловлар жорий этилган. Шу боис дунё мамлакатлари учун ҳаж хизматлари нархи ўртача 40-45 фоизга кўтарилган.
Ўрганишлар натижасида айрим давлатларда ҳаж сафари учун "Иқтисодий", "Люкс" ва "VIP" пакетларда хизмат кўрсатилмоқда.
Ўзбекистон томони Саудия билан олиб борилган узоқ музокаралар натижасида зиёратчилар учун иқтисодий пакет нархига люкс даражасидаги хизмат кўрсатишга эришди ва тўлов учун ўрта нархни белгилади.
Ўзбекистонлик зиёратчиларининг сафар давомийлиги айрим қўшни давлатлар зиёратчилари сингари 14-17-20 кун эмас, балки 26 кунни ташкил этади. Бу ҳам, табиий равишда, нархларга ўз таъсирини кўрсатади.
Жаж учун тўланган маблағ ичига қуйидагиар киради:
- Ҳаж визаси;
- Авиачипта;
- Шаҳарлараро (Мадина-Макка-Жидда) транспорт хизмати;
- Мадина шаҳрида "Зам-зам Пуллман" ва "Краун Плаза" меҳмонхонаси;
- Мадина шаҳрида Уҳуд тоғи, Қубо ва икки қиблали масжидларга зиёрат;
- Макка шаҳрида "Аброж ал-Ҳидоя" меҳмонхонаси;
- Мино, Арофат ва Муздалифа водийларидаги барча хизматлар;
- 24 соат тиббий хизмат;
- Ҳожиларнинг тиббий суғуртаси;
- 24 соат транспорт хизмати;
- 3 маҳал исиқ овқат: нонушта, тушлик ва кечки овқат;
- Ҳаж қўлланмаси;
- Давлат рамзлари туширилган нимча ва сумка;
- «Замзам» суви (5 литр);
- Республиканинг 7 та ҳудудидан кузатиш ва кутиб олиш;
- Мадинаи мунавварага тўғридан-тўғри авиарейс;
- Қурбонлик.
359views0replies
0

Комментарии