Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбек миллий сўми валютасининг рамзи IN-CORE systems компаниясидан ўғирланганлиги айтилмоқда

Ушбу ҳолатга Aдлия вазирлиги муносабат билдирди.

290views0replies
0

Адлия вазирлиги

Ижтимоий тармоқларда Марказий банк томонидан Ўзбекистон миллий валютаси – "сўм"нинг рамзи тасдиқланганлиги ва ушбу рамз Франция "IN-CORE systems" компаниясининг логотипидан ўғирлаб олинганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолатга Aдлия вазирлиги муносабат билдирди.
Aйрим ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан ушбу ҳолатга интеллектуал мулк обектидан, хусусан, товар белгисидан ноқонуний фойдаланиш сифатида баҳо берилмоқда.
Франция "IN-CORE systems" компаниясининг белгисига ўхшаш бўлган белгилар дунёнинг бир қатор давлатларида (AҚШ, Канада, Жанубий Корея, Италия, Германия ва Ҳиндистон) ҳам фойдаланиб келинади.
Таъкидлаш жоизки, интеллектуал мулк обектларининг ҳуқуқий муҳофазаси территориал (ҳудудий) характерга эга. Бошқача айтганда, интеллектуал мулк обекти маълум бир давлат ҳудудида ҳуқуқий ҳимоядан фойдаланади. Шу жумладан, товар белгиси ҳам тегишли тартибда рўйхатдан ўтказилганидан сўнг ҳуқуқий муҳофазага эга бўлади.
Франция "IN-CORE systems" компаниясининг белгиси Ўзбекистонда товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтмаган ва муҳофаза қилинмаган.
Ушбу ҳолатни муаллифлик ҳуқуқи нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, адабий ва бадиий асарларни муҳофаза қилиш тўғрисида Берн конвенцияси ва миллий қонунчиликга мувофиқ муаллифлик ҳуқуқи яратиш факти бўйича юзага келади ва унинг юзага келиши ҳамда амалга оширилиши учун рўйхатдан ўтказиш ёки бирон-бир бошқа расмиятчиликка риоя этиш талаб қилинмайди.
Шунингдек, "Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида"ги Қонунининг 8-моддасига мувофиқ расмий рамзлар ва белгилар (байроқлар, герблар, орденлар, пул белгилари ва шу кабилар) муаллифлик ҳуқуқи обектлари ҳисобланмайди.
Шуни таъкидлаш жоизки, мазкур белгини товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ва муҳофаза қилиш мақсадида Интеллектуал мулк департаментига мурожаат қилинмаган. Aгар, ушбу белгини давлат рўйхатидан ўтказиш учун Интеллектуал мулк департаментига мурожаат қилинса, ҳолат экспертлар томонидан тўлиқ ўрганилиб, тегишли тартибда хулоса берилади.
290views0replies
0

Комментарии