"Чилонзор" метро линиясида ёнғин чиққани ва поездлар ҳаракати тўхтаб қолгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар сиздирилди.
"Чилонзор" йўналишида ҳаракатланиб келаётган поезд соат тахминан 10:50 атрофида электр таъминотидаги қисқа носозлик сабаб "Олмазор" бекатида тўхтаб қолди. Йўловчилар эса бекатдан чиқарилди, дея хабар бермоқда Тошкент метрополитени Ахборот хизмати.
Хабарда айтилишича, "Чилонзор" йўналишининг қолган бекатларида ҳам поездлар ҳаракати белгиланга режа жадвалидан ўзгарган ҳолда бир томонлама ва кичик ҳалқа жадвали асосида ҳаракатланди.
Ҳолат юзасидан мутасаддилар томонидан бир қатор ишлар амалга оширилганидан сўнг соат 11:58 да носозлик бартараф этилиб, поездлар доимий жадвал асосида ҳаракатланмоқда.