Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонликларнинг Россияга темир йўл орқали киришига қўйилган чекловлар бекор қилинди

Кеча Россияга киришига қўйилган эпидемиологик чекловларни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

223views0replies
0

t.me/temiryollaruz

Жорий йил 14 июндан бошлаб Тошкент – Самара ва Тошкент – Волгоград йўналишлари бўйича темир йўл қатнови ҳар бир йўналишда ҳафтада бир марталик частотада тикланади ва шу билан бирга Ўзбекистон фуқароларининг Россияга темир йўл орқали киришига қўйилган чекловлар бекор қилинади. Бу ҳақда ахборот агентлиги мухбири хабар берди.
Ўзбекистон элчихонаси хабарига кўра, кеча Россияга янги коронавирус инфекциясининг олиб кириши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича тезкор штаб йиғилишида ҳаво йўллари орқали келаётган хорижий фуқароларнинг Россияга киришига қўйилган эпидемиологик чекловларни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
223views0replies
0

Комментарии