Ижтимоий тармоқларда жамоат транспорти ҳайдовчилари ўртасида юзага келган можаро акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ қуйидагиларни маълум қилди.
Жорий йилнинг 1 июнь куни, Юнусобод туманидаги савдо маркази ёнида жойлашган автобуслар тўхташ бекатида, автобус ҳайдовчиси Т.К. шунингдек, иккинчи автобус ҳайдовчиси 43 ёшли А.У. ва автобус кондуктори 25 ёшли М.Г.лар ўртасидаги оғзаки жанжал юзага келган. Шу ерда бўлган бошқа фуқаролар томонидан ушбу можаро тўхтатилган.
Ушбу ҳолат юзасидан автобус ҳайдовчилари Т.К. ва A.У.ларга нисбатан МЖтКнинг 183-моддасига (майда безорилик) асосан баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судига тақдим этилган.