Поиск
RUUZ

Общество

Тиббиёт ходими фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

Тиббиёт ходими тиббий ёрдам ёки тиббий хизмат кўрсатишига тўсқинлик қилиш мақсадида унга ноқонуний топшириқлар берганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

250views0replies
0

Ўзбекистонда тиббиёт ходими фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда. Бу бўйича “айрим қонун ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Унда қайд этилишича, МЖтКга тиббиёт ходими фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик, яъни тиббиёт ходими тиббий ёрдам ёки тиббий хизмат кўрсатишига тўсқинлик қилганлик, шунингдек, тиббиёт ходими тиббий ёрдам ёки тиббий хизмат кўрсатишига тўсқинлик қилиш мақсадида унга ноқонуний топшириқлар берганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи янги 197-7-модда киритилмоқда.
Мазкур модда билан айбланганларга БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача, мансабдор шахсларга эса - 7 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш белгиланмоқда.
Шунингдек, тиббиёт ходимларига безорилик оқибатида тажовуз қилганлик учун жавобгарлик оғирлаштирилмоқда.
250views0replies
0

Комментарии