Поиск
RUUZ

Общество

АЁҚШларда истеъмолчилар ҳақидан ҳар 10 литрдан деярли 1 литр уриб қолинган — Энергетика вазирлиги

Республикадаги 117 та ёқилғи қуйиш шохобчаларида такрорий қоидабузарликлар аниқланган. Aниқланган қонунбузарликлар бўйича ҳужжатлар чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

224views0replies
0

Иллюстрация / РИА Новости

25-28 май кунлари Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзнефтгазинспекция” томонидан нефт маҳсулотларини сотиш бўйича 113 та хусусий корхонага қарашли 117 та ёқилғи қуйиш шохобчаларида назорат текшируви ўтказилди.
Текширувлар давомида умумий ҳажми 393 минг литр бўлган нефт маҳсулотларини сотишда турли қонунбузарликлар аниқланди.
Aниқланишича, АЁҚШлар сиғимларида сақланаётган 2 миллион 408 минг литр нефть маҳсулотларидан намуналар олиниб, лаборатория шароитида таҳлил этилганида 230 минг литр (10 %) маҳсулот сифатсиз эканлиги, 150 минг литр камомад ва 13 минг литр ортиқчаликка йўл қўйилганлиги, 43 та ҳолатда истеъмолчилар ҳақидан ҳар 10 литрда 10 миллилитрдан 740 миллилитргача уриб қолинаётганлиги аниқланган.
Истеъмолчиларга хизмат кўрсатишда 43 та ҳолатда ҳар 10 литр нефт маҳсулотлари учун 10 дан 740 миллилитргача (7 фоизгача) ёқилғи тўлдириш ҳолатлари аниқланган.
Шунингдек, тадбир давомида АЁҚШларда 450 га яқин техник ва метрологик камчиликларга йўл қўйилганлиги маълум бўлди.
Республика бўйича аниқланган қонун бузилиш ҳолатларининг асосий қисми Андижон вилояти (94 минг литр), Сурхондарё вилояти (70 минг литр), Тошкент вилояти (44 минг литр), Наманган вилояти (38 минг литр), Сирдарё вилояти (23 минг литр), Фарғона вилояти (39 минг литр), Тошкент шаҳри (18 минг литр), Жиззах вилояти (21 минг литр) ва Самарқанд вилоят (22 минг литр)ларига тўғри келмоқда.
Аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.
224views0replies
0

Комментарии