Тошкентда автобусда кетаётган 13 яшар қизга бобоси тенги одам тегажоғлик қилди. Қизнинг онаси бу ҳақда Nemolchi.uz’да мурожаат билан чиқди.
Онанинг айтишича, қизи автобусда ўқишга кетаётган вақтда кекса бир эркак автобусга чиққан. У қизнинг олдига келиб унга секин тегажоғлик қила бошлаган.
“У қатъият билан унинг соннинг ички юзасини ва интим жойларини силаб қўйди. Мен қизимнинг даҳшатини, қўрқувини тушунтириб беролмайман, унинг сўзларига кўра, у қўрқувдан қотиб қолган ва ҳатто бир оғиз сўз ҳам айтолмаган. Эркак қўллари билан қизимнинг футболкаси остидан кўкрак қафасигача кўтарилган.
Қизим унинг юзини ва тушган жойини эслади. У ўқишга келганида менга қўнғироқ қилиб, йиғлаб юборди ва тушунарли ҳеч нарса айтолмади. Мен ишдан тўғри унинг олдига келдим. У менга ҳамма нарсани айтди ва биз у тушган бекатга бордик. Яхшиямки, бу ерда банк бор экан. Ундаги кузатув камералари орқали эркакнинг автобусдан қаерга тушгани ва қаерга кетаётгани кўриб олдим ва ИИБга ариза ёздим”, - деган она.
Қайд этилишича, ариза ёзилганидан бир кун ўтиб эркак ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган. Онанинг айтишича, душанба куни ҳолат судда кўриб чиқилади.