Поиск
RUUZ

Общество

Эндиликда тошкентликлар дарахтлар атрофини бетонлаш ҳолатлари бўйича онлайн шикоят қилишлари мумкин

Дарахтларга масъулиятсизлик билан муносабатда бўлиш ҳолатлари бўйича мурожаат учун "Халқ назорати" хизматида махсус бўлим ишга туширилди.

93views0replies
0

t.me/ecogovuz

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт аҳолисини яқин атрофдаги дарахтлар атрофини зич қилиб бетонлаш ёки асфальт ётқизиш ҳолатлари ҳақида “Халқ назорати" хизматининг махсус бўлимига хабар беришга чақирди.
Бўлим дарахтни бетонлаш ҳақидаги маълумотларни мақсадли қайта ишлаш учун яратилган ва тўғридан-тўғри ижрочилар билан тезда боғланишга ёрдам беради.
Бундай ҳолатлар ҳақида хабар бериш учун "Халқ Назорати" → “Жамоат жойи” → “Экология” бўлими → “Бетонланган дарахт танаси” бандини танланг.
Ҳокимликнинг қайд этишича, хизматга келиб тушган 268 та хабарнинг 66 таси дарахтларни бетонлаш билан боғлиқ. 31 майга қадар 61 та дарахт бетон тутқунликдан озод қилинди, қолган 5 таси назорат остида.
Шунингдек, шаҳар маъмурияти бу каби муаммолар ҳақида хабар берувчи Telegram-каналларига ҳам миннатдорчилик билдирди.
93views0replies
0

Комментарии