Поиск
RUUZ

Политика

Ўзбекистон фуқаролари учун Мўғулистонга 30 кунлик визасиз кириш тартиби жорий этилди

Икки мамлакат ТИВ вакиллари ўртасидаги учрашув бўлди. Музокаралар якунида бир нечта ҳужжатлар имзоланди.

205views0replies
0

news.mn

Мўғулистонга Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кунлик муддатга визасиз тартиб жорий этилди. Бу ҳақда бугун, 3 июнь куни Ўзбекистон ТИВда бўлган учрашувда Мўғулистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Батсумбер Мунхжин маълум қилди.
Учрашувда шунингдек, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш борасида салмоқли салоҳият мавжудлигига эътибор қаратилди. Хусусан, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, биринчи навбатда, мева-сабзавотларнинг Мўғулистон бозорига экспортини орттириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ва Мўғулистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги алоқаларининг истиқболлари, шунингдек, Мўғулистон делегациясининг 2022 йил центябр ойида Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгаши мажлисидаги иштироки масаласи кўриб чиқилди.
Музокаралар якунида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:
  • Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Мўғулистон Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида 2022-2023 йилларда ҳамкорлик дастури;
  • Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ва Мўғулистон йўллар ва транспортни ривожлантириш вазирлиги ўртасида ўзаро англашув тўғрисидаги протокол.
205views0replies
0

Комментарии