Поиск
RUUZ

Погода

Ҳафта охирида республиканинг барча ҳудудларида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво кузатилади

Синоптиклар 3 ва 4 июнь кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини содир бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берди.

209views0replies
0

UzNews.uz

Бугун кундуз куни Ўзбекистон ҳудуди республиканинг шимоли-шарқий ҳудудлари устида шаклланган юқори сиклон таъсири остида бўлади.
Айрим вилоятларда қуруқ ва шамолли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Баъзи жойларда шамол тезлиги кучайиш вақтида 18-23 м/с га етиши ва чанг-тўзонлари билан кузатилиши мумкин.
Куннинг иккинчи ярмида Тошкент вилояти, Фарғона водийси вилоятларида ва республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи +25...+30 даражадан ошмайди.
Эртага об-ҳавонинг беқарорлиги фақат республиканинг шарқий ҳудудларида сақланиб туради. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда, кечаси ва эрталаб Фарғона водийси вилоятларининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Республиканинг қолган ҳудудларида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлади. Марказий ва жануби-шарқий вилоятларнинг айрим ҳудудларининг баъзи жойларида чанг-тўзонлари билан шамолнинг кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати +27...+32 даража атрофида бўлади.
Якшанба куни республиканинг барча ҳудудлари бўйича деярли қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлади. Фақат айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ҳарорат +33...+35 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида +36...+37 даражагача кўтарилади.
3-4 июнь кунлари тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
209views0replies
0

Комментарии