Сурхондарё вилояти Денов туманида "Бобо" у исмли шахс туман ҳудудида катта миқдорда гиёҳвандлик моддасининг ноқонуний муомаласи билан шуғулланаётгани ҳақидаги маълумот асосида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Денов туманида тадбирга жалб қилинган 2 нафар Вазирлик Жиноят қидирув бош бошқармаси ходимлари “Бобо” исмли шахс билан учрашиб, $140 минг эвазига 20 кг опий гиёҳвандлик моддасини сотиб олишга келишган. “Бобо” унда 20 кг опий гиёҳвандлик моддаси борлиги ва уни пулни кўргач, ишонч ҳосил қилиб, олиб келиб беришини маълум қилган.
Шундан сўнг, туман ҳудудида моддаларини яшаш уйидан олиб, белгиланган жойга келаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан кўлга олиниб, 20 та скотч ўрамга махсус қадоқланган қизғиш рангли ўткир ҳидли “Опий” гиёҳвандлик моддасига ўхшаш моддалар экани аниқланган.
Шундан сўнг 20 дона ўрамдаги гиёҳвандлик моддаси далилий ашё тариқасида холислар иштирокида процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан куни Имомов Бобошерга нисбатан ЖКнинг 246-моддаси, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.