Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида тарихий аҳамиятга эга декларация имзоланди

Икки давлат ҳамкорлигини янада кенгайтиришга қаратилган 11 та ҳужжат имзоланди. Шунингдек, 20 июндан Тошкент-Душанбе йўналишида йўловчи поездининг қатнови йўлга қўйилиши маълум қилинди.

241views0replies
0

2 июнь куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга ташрифидаги Олий даражадаги музокаралар якунида ҳужжатларни имзолаш ва алмашиш маросими бўлди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон тарихий аҳамиятга эга Абадий дўстликни мустаҳкамлаш ва иттифоқчилик тўғрисидаги декларацияни имзоладилар.
Шунингдек, ташриф арафасида Душанбе шаҳрида Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши, Тошкент шаҳрида эса бизнес форум ўтказилиб, уларнинг якунида қиймати 1 миллиард доллардан зиёд салмоқли ҳужжат ва шартномалар имзоланди, саноат кооперацияси бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.
Шу йил 20 июнь кунидан бошлаб Тошкент-Душанбе йўналишида йўловчи поездининг қатнови йўлга қўйилади.
Бундан ташқари, ҳукуматлар, вазирлик ва идоралар даражасида кўп қиррали Ўзбекистон-Тожикистон ҳамкорлигини янада кенгайтиришга қаратилган 11 та ҳужжат имзоланди.
Жумладан:
  • Саноат кооперацияси соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш бўйича “йўл харитаси”;
  • маданият вазирликлари ўртасида 2022-2023 йилларга мўлжалланган маданият ва санъат соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • Ўзбекистоннинг Жиззах вилояти ва Тожикистоннинг Сўғд вилояти ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича “йўл харитаси”;
  • Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва сувдан оқилона фойдаланиш соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
  • Ипакчилик тармоғида ҳамкорлик тўғрисида меморандум.
241views0replies
0

Комментарии