Поиск
RUUZ

Политика

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмон билан икки мамлакат ҳамкорлигининг устувор йўналишларини муҳокама қилди

Икки давлат раҳбарларининг музокаралари мамлакат делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибда давом этди.

212views0replies
0

president.uz

Бугун, 2 июнь куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга ташрифи давомида икки мамлакат раҳбарларининг музокаралари мамлакат делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибда давом этди.
Ўзбекистон раҳбари кўп қиррали ҳамкорликнинг барча йўналишларида улкан муваффақиятларга эришилганини катта мамнуният билан қайд этиб, Тожикистон Ўзбекистонинг яқин қўшниси, содиқ дўсти, давр синовидан ўтган ишончли стратегик шериги эканини таъкидлади.
Қайд этилишича, кейинги йилларда икки томонлама ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашди. Товар айирбошлаш қарийб 40 баробарга кўпайиб, 600 миллион долларга етди. Қўшма корхоналар сони 10 карра ошди.
Куни кеча ўтган Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва бизнес форумнинг муваффақиятли натижалари – 1 миллиард долларлик янги битим ва шартномалар имзолангани мамнуният билан қайд этилди.
Икки давлат пойтахтлари Тошкент ва Душанбе шаҳарлари, Сурхондарё ва Хатлон вилоятлари ҳамда Тошкент, Фарғона, Самарқанд ва Сўғд вилоятлари ўртасида самарали алоқалар йўлга қўйилган. Мазкур ташриф доирасида ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси”ни Жиззах ва Сўғд вилоятлари ҳам қабул қиладилар.
Машинасозлик, электротехника, тўқимачилик, чарм, фармацевтика, озиқ-овқат, агросаноат, тоғ-кон, металлургия ва бошқа тармоқларда лойиҳаларни амалга ошириш учун катта истиқболлар борлиги қайд этилди.
Ўзбекистон-Тожикистон инвестиция компанияси салоҳиятини фаол ишга солиш орқали ҳудудлараро ва саноат кооперацияси лойиҳаларини амалга ошириш долзарблиги кўрсатиб ўтилди.
Маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш тўғрисида келишувларга эришилди. Президентлар фан, таълим, санъат, кино ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликка эътибор қаратиш зарурлигини таъкидладилар. Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш ва маънавиятини юксалтириш устувор йўналиш сифатида қайд этилди.
212views0replies
0

Комментарии