• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 2 июня 2022

Тожикистон Президенти Ўзбекистонга келди — фото

Президент Эмомали Раҳмонни Шавкат Мирзиёевнинг шахсан ўзи кутиб олди.

1435
0
President.uz

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон 2 июнь куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Тошкент халқаро аэропортида уни Президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Етакчилар ўртасида қисқа суҳбат бўлиб ўтди. Тожикистон Президенти "Янги Ўзбекистон" боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди. Меҳмонга мажмуанинг мазмун-моҳияти ва меъморий хусусиятлари ҳақида сўзлаб берилди.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатга келган олий даражадаги меҳмонлар томонидан ушбу монументга гул қўйиш маросими анъанага айланди.

1435
0